Тошкентдаги "Ҳумо арена"да бокс бўйича эркаклар ўртасида чорак финаллар бошланмоқда.
-92 кг вазн тоифасида Лазизбек Мулложонов кубалик Сезар Ла Крузга қарши рингга кўтарилди. Ҳамюртимиз кўк формада, унинг рақиби қизил либосда ҳаракат қилди.
Биринчи раундда ҳамюртимизнинг қўли баланд келди - 4:1.
Иккинчи раундда ҳам вакилимизнинг устунлиги қайд этилди - 3:2.
Охирги раундда Ла Круз устунликка эришди -2:3. Якуний ҳисоб 4:1 ва Лазизбек ярим финалга йўл олди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар