date

Лазизбек Мулложонов россиялик жаҳон чемпионидан енгилди

Лазизбек Мулложонов россиялик жаҳон чемпионидан енгилди

Тошкентдаги "Ҳумо арена"да бокс бўйича эркаклар ўртасида жаҳон чемпионати давом этмоқда. Бугун ярим финал жанглари бўлиб ўтади.

-92 кг вазн тоифасида Лазизбек Мулложонов россиялик Муслим Гажимагомедов билан рингга кўтарилди. Муслим Гажимагомедов 2019 йилги жаҳон чемпиони, Токио-2020 кумуш медаль соҳиби саналади. Ҳамюртимиз қизил либосда. Унинг рақиби кўк формада ҳаракат қилди.

Илк раундда Муслим Гажимагомедовнинг қўли баланд келди - 2:3.

Иккинчи раундда ҳам россиялик боксчининг устунлиги қайд этилди - 2:3.

Учинчи раундда Муслим ғалабага эришди - 2:3. Якуний ҳисоб 1:4 Муслим Гажимагомедов фойдасига.

Шу тариқа, Лазизбек Муллажонов жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритди ва 50 минг доллар пул мукофотига эга чиқди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Лазизбек Мулложонов россиялик жаҳон чемпионидан енгилди