19:09 / 13.05.2023
110

Ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзига эришилмоқда

Ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзига эришилмоқда
 Юртимизда спортни оммавийлигини янада таъминлаш, аҳоли айниқса турли соҳа вакиллари ўртасида уни кенг тарғиб этиш, қизиққан йўналишларда шуғулланишлари ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда. Президентимизнинг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Фармони ижроси бу борада муҳим аҳамият касб этмоқда.
Жумладан, Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармаси ва унинг тизимида меҳнат қилаётган тезкор ва техник ходимлар ўртасида турли спорт мусобақалари ташкил этилаётгани самара бермоқда.
Ана шундай мусобақалардан бири Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ташкил этилганлигининг 6 йиллиги муносабати билан ташкил этилди. Наманган вилоят ёшлар сиёсати ва спорт бош бошқармаси кўмагида  касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси билан ҳамкорликда спортнинг югуриш, сузиш, шахмат ва шашка тури бўйича ўтказилган мусобақада иштирокчилар баҳс олиб боришди.
“Баркамол авлод” спорт мажмуаси мезбонлик қилган мусобақанинг ҳар бир турлари иштирокчилар ва мухлисларда катта қизиқиш уйғотди. Айниқса, 100 ва 200 метрга югуриш, сузиш турлари анчайин қизиқарли кечди. Якуний натижаларга кўра сузиш бўйича Б.Қўзиев, югуриш мусобақасида эса А.Мўминовлар фахрли биринчи ўринни қўлга киритишди. “Ақл гимнастика” дея ном олган шахмат йўналишида М.Муллахов, шашка баҳсларида эса О.Пўлатовлар ғолиб бўлишди.
Мусобақалар якунида ғолиб ва совриндорларга бошқарма ва бошланғич касаба уюшма қўмитасининг диплом ҳамда қимматбаҳо совғалари тантанали топширилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзига эришилмоқда