“Спартак” раҳбарияти ва футболчилари ўзаро рублнинг ўзгармас курсини белгилашди

“Спартак” раҳбарияти ва футболчилари ўзаро рублнинг ўзгармас курсини белгилашди
“Спартак” раҳбарияти ва футболчилари ўзаро рублнинг ўзгармас курсини белгилашди

Москванинг “Спартак” жамоаси футболчиси Артём Ребров журналистларга ўз жамоадошлари билан биргаликда Россияда юз берган иқтисодий қийинчилик шароитида жамоага ёрдам беришга рози бўлишганини маълум қилди.

Унинг айтишича, жамоа раҳбарияти футболчиларга маошни 1 долларни 45 рублдан, еврони эса 55 рублдан ҳисоблаб тўлашга рози бўлишни сўраб мурожаат қилган. Россия рубли қадрсизланишидан олдин курс айнан шундай бўлган.

Бу таклиф “Спартак”нинг барча футболчилари томонидан қабул қилинган.

“Болалар вазиятни тўғри тушуниб туришибди. Ҳамма бу таклифга ўз розилигини билдирди”, – дейди Ребров “Чемпионат.сом” сайтига берган интервьюсида.

Манба: www.kun.uz

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар