date
views 4 966

УЕФА Хорватия футбол иттифоқини мухлислар туфайли 100 минг евро миқдорида жаримага тортди

УЕФА Хорватия футбол иттифоқини мухлислар туфайли 100 минг евро миқдорида жаримага тортди

УЕФАнинг Этика ва интизом бўйича мустақил қўмитаси Хорватия футбол иттифоқига (HNS) 100 минг евро миқдорида жарима тайинлади. Бу хақда "Кун" нашри хабар берди.

УЕФА матбуот хизмати хабарига кўра, бунга Хорватиянинг Чехияга қарши ўйин вақтида майдонга ёниб турган файёрлар ташлангани, шунингдек, трибунада мухлисларнинг ўзаро муштлашгани, ирқчилик руҳидаги сўзлар қўллангани сабаб бўлди.

Хорватиянинг Чехияга қарши учрашуви 17 июнь куни Сент-Этьенда бўлиб ўтди. Ўйиннинг 86-дақиқасида трибунадан ёнар машъалалар ташлангач, ўйин ҳаками Марк Клаттенбург ўйинни тўхтатди. 5 дақиқадан кейин майдон тозаланиб, ўйин давом эттирилди.

Хорватия футбол иттифоқига "безори" мақомидаги алоҳида мухлисларга кейинги ўйинлар учун чипта сотмаслик мажбурияти юкланган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » УЕФА Хорватия футбол иттифоқини мухлислар туфайли 100 минг евро миқдорида жаримага тортди