09:15 / 11.06.2023
408

Инзаги: Учрашувнинг сўнгги 25 дақиқасида нима бўлганини ҳамма кўрди

Инзаги: Учрашувнинг сўнгги 25 дақиқасида нима бўлганини ҳамма кўрди

Истанбулда Чемпионлар лигаси финалида “Интер” “Манчестер Сити”га имкониятни бой берди (0:1). Симоне Индзаги Чемпионлар лигаси финалида "Интер"нинг "Ман Сити"га қарши ўйинидан мамнунлигини билдирди.

- Биз ажойиб ўйин ўтказдик ва бундан фахрланишимиз керак. Ҳа, биз бундан ҳам кўпроғига лойиқ эдик.

- Ўйинчиларимни бирин-кетин бағрига босдим – улар ҳам бизнинг мухлисларимиз каби ғамгин эди ва барчамиз бошқача натижага лойиқ эдик. Умид қиламанки, мухлислар жамоанинг бугунги кечадаги ўйинини кўриб хурсанд бўлишди.

- Учрашувнинг сўнгги 25 дақиқасида нима бўлганини ҳамма кўрди. Тўп дарвозага киришни истамагандек туюлди. Афсуски, ушбу ҳолат Чемпионлар лигаси финалида содир бўлади. Тўсин, тўпни дарвоза чизиғидан олиб ташлаш, ўз жамоадошига қарата зарба бериш - ҳаммаси бор эди.

- “Манчестер Сити”га қарши бор кучимиз билан ўйнадик ва буни жуда яхши бажардик. Бундай муносабат, ўйинни ташкил этиш ва қатъият билан келажакда яна бу ерга қайтамиз, деб ўйлайман.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Инзаги: Учрашувнинг сўнгги 25 дақиқасида нима бўлганини ҳамма кўрди