АҚШнинг Нью-Орлеан шаҳрида навбатдаги профессионал бокс оқшоми ташкил этилди.
Мазкур оқшомнинг co main event жанги якунланди. Унда ярим ўрта вазн тоифасидаги ўзбекистонлик чарм-қўлқоп устаси Шаҳрам Ғиёсов (14-0) америкалик тажрибали Ҳарольд Кальдерон (27-1) билан тўқнаш келди. 12 раундга мўлжалланган мазкур жанг тўлиқ давом этди ва унда ҳакамларнинг якдил қарори билан 120-108, 118-110, 116-112 ҳисобларида ҳамюртимиз Шаҳрам Ғиёсов ғалаба қозонди.
Қайд этиш жоиз, бу жанг WBA йўналишида мажбурий даъвогарлик учун элиминатор жанги мақомида ўтказилди. Ғиёсов эндиликда WBA йўналиши чемпиони Эррол Спенс ёки WBA Regular чемпиони Эймантас Станионис билан жанг қилиши эҳтимоли юқори.
Мазкур ғалаба эвазига Ғиёсов WBA чемпионлик камарига мажбурий даъвогарга айланди.
29 ёшли ўзбекистонлик боксчи проф рингдаги 14-ғалабасини қайд этди. 35 ёшли Калдерон эса кетма-кет 27 ғалабадан кейин фаолиятидаги илк мағлубиятни қабул қилиб олди.
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг