Теннис. Уимблдон финалида 20 ёшли Карлос Алкарас Новак Жоковични мағлуб этди

Теннис бўйича “Улкан тож” туркумига кирувчи Уимблдон мусобақасининг финал баҳси бўлиб ўтди.
Амалдаги чемпион Новак Жокович финалда Карлос Алкарасга имкониятни бой бериб қўйди — 1:6, 7:6(6), 6:1, 3:6, 6:4. Ўйин 4 соат-у 43 дақиқа давом этди.
Шу тариқа, 20 ёшли Алкарас ўз фаолиятида иккинчи бор “Улкан тож”да ғалаба қозонди ва дунёнинг биринчи ракеткаси сифатида қолди. У US Open — 2022 чемпиони ҳисобланади.
Шунингдек, Карлос Уимблдон финалида 2003 йилдан буён чемпионга айланган кучли тўртлик вакили бўлмаган илк теннисчига айланди. Бунга қадар Рожер Федерер (2003-2007, 2009, 2012, 2017), Рафаэль Надаль (2008, 2010), Новак Жокович (2011, 2014-2015, 2018-2019, 2021-2022) ва Энди Маррей (2013, 2016) ушбу турнирда зафар қучган.
Уимблдон
Финал
Карлос Алкарас (Испания) — Новак Жокович (Сербия) 1:6, 7:6(6), 6:1, 3:6, 6:4.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!