Фаолиятини Франция чемпионатида давом эттиришга яқин бўлиб турган Абдуқодир Ҳусанов "Энергетик-БГУ" жамоаси билан хайрлашди.
"Ҳурматли ходимлар, мухлислар ва жамоага алоқадор ҳаммага раҳмат! Минскда ўтказган вақтим учун чин қалбимдан миннатдорчилик билдираман. Сизларнинг қўллаб-қувватлашингиз туфайли ҳам футболчи сифатида, ҳам инсон сифатида ўсдим ва энди янги синовларга тайёрман.
Мен "Энергетик-БГУ"га ҳеч ким танимаган Ўзбекистоннинг ёш футболчиси сифатида келдим ва ёшлар ўртасида Осиё кубоги чемпиони, 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида жаҳон чемпионатида иштирок этган терма жамоа футболчиси сифатида кетяпман.
Жамоадошларим ва мураббийлар штабига алоҳида ташаккур изҳор этаман. Профессионал ўсишимга ёрдам берган Анатолий Ивановичга алоҳида раҳмат.
"Энергетик-БГУ" мен учун катта футболга йўл очиб берди ва абадий қалбимда қолади. Барчангизга яна бир бор катта раҳмат!", - дея ижтимоий тармоғида пост қолдирди Ҳусанов.
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг