
U-23 Осиё Кубоги саралаши доирасидаги биринчи тур учрашувидан кейин Ўзбекистон U-23 терма жамоаси футболчиси Ҳусайн Норчаев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
- Ўйин ҳақида
- Ўзоқ кутилган ўйин. Жамоамда ўйин амалиётисиз қолиб кетаётган эдим. Терма жамоада ўзимни кўрсатишга имкон бўлди. Биринчи ўйинда яхши ўйнадик. Бундан кейинги ўйинларда ҳам яхши ҳаракат қиламиз деб ўйлайман.
- Биринчи бўлимдан сўнг мураббийлар қандай кўрсатмалар беришди?
- Иккинчи таймда рақиб чарчаб қолди деб ўйлайман. Мураббийлар биздан кўпроқ қанотлардан ҳужум қилишимизни сўрашди. Бу бизга кўп фойда берди.
- Бугун учта гол урдингиз. Таассуротлар қандай бўлди? Голни нишонлашингиз ҳам ўзгача тарзда бўлди...
- Бугун стадионга оилам ташриф буюрганди. Голларимни отам ва онамга бағишладим.
- Эронга қарши ўйиндан нималар кутясиз?
- Кўпроқ гол уриб, жамоамга ёрдам бермоқчиман. Ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсатиб Осиё кубогига чиқишга ҳаракат қиламиз.
- Эрон жамоасини кузатдингларми? Бу жамоа ҳақида қандай фикрдасиз?
- Ҳозирча бу жамоани мураббийларимиз кузатиб боришмоқда. Кейинги ўйинимиз Гонгконгга қарши. Ушбу ўйинда ғалаба қозониб, ундан сўнг Эрон билан ўйинга тайёргарликни бошлаймиз.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.