22:58 / 23.09.2023
489

Самвел Бабаян матбуот анжуманида "Навбаҳор"нинг мағлубияти ҳақида нима деди?

Самвел Бабаян матбуот анжуманида "Навбаҳор"нинг мағлубияти ҳақида нима деди?

“Андижон” – “Навбаҳор” (2:1) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Самвел Бабаян иштирок этди ва журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.

- Ассалому алайкум! Дерби доимгидек жуда шиддатли ўтди. Бу ўйинда ҳар бир квадрат метр учун яхшигина жанг бўлди. Катта куч билан меҳнат қилдик. Чап қанотдаги ҳимоячимиз - Йўлдошевнинг бугун ўйнамагани учун бизга қийин бўлди. Лекин шундай бўлса-да, майдонда ўйнаган барча футболчилар меҳнат қилишди. Иккинчи голни ҳам уришимиз керак эди. Лекин ўзимизнинг қўпол хатоларимиз қимматга тушди. Шу билан иккинчи маротаба охирги дақиқаларда аламли тўп ўтказиб юборяпмиз. Ўз ўрнида бугунги рақибимиз “Андижон” жамоасини ғалаба билан табриклайман. Нима ҳам дердим, кейинги 7 та ўйин ва ОЧЛдаги баҳсларда максимал даражада ҳаракат қиламиз. Биз кейинги ўйинларда мухлисларни ғалаба билан хурсанд қилиш учун керакли даражада ҳаракат қиламиз.

- Учрашувнинг охирги дақиқаларида нима бўлди?

- Охирги дақиқаларда кутилмаган голни ўтказиб юбордик. Бу ҳеч ким кутмаган тарих бўлди. Қарши ҳужумлар жуда хавфли бўлди. Яна бир гап: футболчиларимизга узоқ сафарлар ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Мақсадимиз дуранг эмас, ғалаба қозониш эди. Шунинг учун олдинга ўтиб кетдик. Ҳужумкор ўйин кўрсатиш ва ғалаба қозониш мақсадимиз эди. Аммо қарши ҳужумларда кутилмаган голларни ўтказиб юбордик.

- Ўткир Юсуповга нима бўлди? Уни жароҳати бормиди?

- Озгина жароҳат олганга ўхшаганди. Биз уни ҳаттоки алмаштирмоқчи ҳам бўлдик. Аммо барчаси яхшилигини кейинчалик билдик.

- “Навбаҳор”ни мавсум бошида чемпионлик учун яхшигина имконияти бор эди. Лекин ҳозирги кунга келиб чемпионлик учун имконияти пасайиб кетди. “Навбаҳор”ни чемпион бўлишига қанчалик ишонасиз?

- “Навбаҳор” охиригача курашади.

- Осиё Чемпионлар лигасидаги яхши натижадан сўнг “Навбаҳор” бугун зўр мотивацияда ўйнаши керак эди. Аммо бу ҳолат сезилмади. Нима учун?

- Ўйинчилар яхши ҳаракат қилишди. Жисмоний юкламалар ҳамда руҳий чарчашлар ҳам бўлди, дейишим мумкин. Юқорида айтганимдек, биздаги сафарлар ҳам барибир футболчиларга ўз таъсирини кўрсатди. Лекин шундай бўлса-да, мен айта оламанки, бугун ғалабага лойиқ эдик. Ўйин 1:1 бўлиб турган пайтда гол ургандик. Ўша вазиятни кўриб чиқиб, кейин бу борада фикримни айтишим мумкин. Яхшиси, ўша голга мутахассислар кўриб, фикр билдиргани маъқулроқ. Мотивиция бўйича айтган гапингизга қўшилмайман. Бугун ўйинчиларимиз кучли ва жуда яхши ҳаракат қилишди. Афсуски, ўзимизнинг хатоимиз билан гол ўтказиб юбордик. Алам қилади, аммо нима ҳам деймиз, бу футбол. Унда шундай ҳолатлар ҳам юз бериб туради.

- Таркибдаги шу футболчилар билан “Навбаҳор”ни чемпион бўлишига шахсан сиз ишонасизми?

- Яна қайтараман: биз ҳаракат қиламиз. Ҳар бир учрашувга тайёргарлик кўриб, астойдил курашамиз.

- Жисмоний ҳолат ҳақида гап кетди. Жамоанинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи Бошковичнинг кетиши хато бўлмадими?

- У яхши мутахассис ва ўз касбининг устаси. Бундай ҳолатларда у нима иш қилиш кераклигини яхши билади. Футболчилар чарчашганига қарамай, охиригача курашишди. Бошковични ҳурмат қиламан. У оилавий сабабларга кўра жамоамизни тарк этди.

“Андижон” матбуот хизмати.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Самвел Бабаян матбуот анжуманида "Навбаҳор"нинг мағлубияти ҳақида нима деди?