date
views 213

Максим Шацких: "Ҳали ҳеч нарса йўқотилгани йўқ. Олдинда тўртта ўйин бор"

Максим Шацких: "Ҳали ҳеч нарса йўқотилгани йўқ. Олдинда тўртта ўйин бор"

Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 2-туридан ўрин олган "Ал Файҳа" - "Пахтакор" баҳси бўлиб ўтди ва учрашув 2:0 ҳисобида мезбонларнинг ғалабаси билан якунланди.

Учрашувдан сўнг "шерлар" бош мураббийи Максим Шацких матбуот анжуманида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Биринчи турда ўз майдонимиздаги ва бугунги ўйин бир-бирига ўхшаш бўлди: ташаббусга эга бўлдик, устунлик қилдик, кўплаб вазиятлар яратдик ўз дарвозамиз олдида иккита хато қилдик ва иккита гол ўтказдик. Гол урмасдан ғалаба қозониб бўлмайди. Биринчи таймда бироз оғир ҳаракат қилдик, танаффусдан сўнг йигитлар ўзларига келишди, афсуски гол ура олмадик.

- "Пахтакор" ОЧЛда катта тажрибага эга, аммо бу мавсум иккита мағлубият билан бошланди. Бунинг сабаби нимада?

- Ҳали ҳеч нарса йўқотилгани йўқ. Олдинда тўртта ўйин бор. Гуруҳдан чиқиш учун охиригача курашамиз", - деди мутахассис.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Максим Шацких: "Ҳали ҳеч нарса йўқотилгани йўқ. Олдинда тўртта ўйин бор"