Хабарингиз бор, 21 октябрь куни Абу-Даби шаҳрида “UFC 294” турнири ташкил этилади. 2-марказий жанг ўрта вазн (83,9 кг) тоифасида Ҳамзат Чимаев ва Пауло Коста ўртасида бўлиб ўтади. Биз анъанага мувофиқ ўзбек ММА олами вакилларининг ушбу жанг борасидаги фикрлари билан қизиқдик.
Аюбхон Камалов – ММА жангчиси
- Бу жангда Ҳамзат Чимаев қийинчиликсиз ғалаба қозонади. Пауло Коста бошқа жангчилар учун қийин рақиб бўлиши мумкин. Бироқ, Ҳамзатга унинг услуби ўтмайди. Умуман Чимаевни тўхтатиб қоладиган рақибни кўрмаяпман.
Афзал Юнусов – Ўзбекистон панкратион ва грепплинг ассоциацияси раиси ўринбосари
- Яқинда буладиган “UFC 294” турнир кардида жудаям кучли жангчилар йиғилган. Чимаев билан Коста жангига келадиган бўлсак, Чимаевни баъзаси кураш бўлганлиги учун ютиш имконияти кўпроқ деб уйлайман. Албатта, Коста ҳам ёмон жангчи эмас, бу профессионал жангчилардан ҳамма нарса кутиш мумкин. Лекин Чимаев 2- раундда ғалаба қозонади, деб уйлайман. Бу “UFC 294” турнирида доғистонлик спортчиларга мухлислик қиламан, “Шара Булет”, Магомед Анкалаев, Ҳамзат Чимаев, ва Ислом Махачевларнинг ғалаба қозонишига умид қиламан.
Озодбек Пардаев – менежер
- Бу жангда Чимаев ғалаба қозонади, деган фикрдаман. Унинг кураши ақлбовар қилмас даражада ва бунга Кооста дош бера олмайди. Жанг муддатидан аввал якунланади. Узоғи билан 2-раундда Чимаев шунчаки уни бўғиб қўяди.
Ҳумоюн Ибрагимов – ММА жангчиси
- Мени фикримча Чимаев ва Коста жанги ҳам Чимаевнинг Бёрнсга қарши баҳсига ўхшаш бўлади, деб ўйлайман. Имкониятлар 50/50 кўриняпти. Албатта, ғалаба Чимаев томонида бўлишни хоҳлайман!
Тимур Маъмуржонов – ММА жангчиси
- Жуда қизиқарли жанг бўлади. Пауло Коста осон таслим бўладиган тоифасига кирмайди. У ҳам ғалаба учун жанг қилади. Бироқ, Чимаевда устун жиҳатлар кўп. “Партер”да анчагина устун ва бу устунлик ғалабани таъминлайди, деб ўйлайман.
Наврўз Отақулов – мураббий
- Бу жанг ҳақида фикр билдирадиган бўлсак, Чимаев Костга нафақат “партер”да балки “стойка”да ҳам имконият қолдирмайди. Кўпчилик бу жангда Чимаевни асосан курашади, деган фикрларни айтяпти. Лекин мен бошқачароқ фикрдаман. Яъни, Чимаевда ўзига хос ҳарактер мавжуд у рақибини кучли жиҳати билан мағлуб этишни хоҳлайди. Жанг “стойка”да бўлади ва Чимаев ғалаба қозонади.
Ёқутбек Турсунов –октагон анонсери
- Бу жанг турнирнинг энг ёрқин ва қизиқарли тўқнашуви бўлади. Катта эҳтимол билан бонус айнан ушбу жангга берилади. Имкониятларга тўхталадиган бўлсак, Чимаевнинг имкониятини юқори баҳолаган бўлардим. Унинг кураши Коста учун қийинчилик туғдиради. Лекин жанг муддатидан аввал якунланади, деб ўйламайман. Коста ҳам оддий жангчи эмас. Назаримда очколарга кўра, Чимаев ютади.
Мусо Маметов – мураббий
- Тўғриси, Чимаев учун осон бўлади, деб ўйламайман. Аммо, ММАда 60-70 % кураш ғалабани таъминлайди. Шунинг учун барибир имконият Чимаевда кўпроқ. Қолаверса, Чимаевнинг қўл-оёқ зарбалари ҳам анча яхши ишлайди. Имкониятларни :0/40 деган бўлардим.
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг