6-8 октябрь кунилари Тошкент шаҳри ITKF каратэ-до бўйича жаҳон кубогига мезбонлик қилди.
“Юнусобод” спорт мажмуасида ташкил этилган, мазкур турнирда 20 дан ортиқ мамлакатдан 800 га яқин иштирокчи ғолиблик учун баҳс олиб боришди. Ўсмир-ёшлар ва катталар ўртасида бўлиб ўтган жаҳон кубогида қатнашувчилар ката, жамоавий ката, кумитэ ва НБУ йўналишларида баҳс олиб боришди.
Якунда, умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон терма жамоаси 1-ўринни қўлга киритди. 2-ўринни эса мисрликлар банд этишган бўлса, 3-поғонадан Фаластин вакиллари ўрин олди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар