Ислом Махачев бу сафар Алекс Волкановскини "янчиб" ташлайди!

3 дақиқа ўқиш260
Ислом Махачев бу сафар Алекс Волкановскини "янчиб" ташлайди!

Хабарингиз бор, 21 октябрь куни Абу-Даби шаҳрида “UFC 294” ташкил этилади. Марказий жангда енгил вазн тоифаси чемпиони Ислом Махачев ҳамда Чарльз Оливейра баҳс юритиши керак эди. Бироқ, Оливейрани жароҳат олганлиги сабабли, унинг ўрнига Александр Волкановски Махачев билан жанг қиладиган бўлди.

Биз ушбу жанг ҳақида ва имкониятлар борасида ўзбек ММА олами вакилларини фикри билан қизиқдик.

Жасур Алижонов – мураббий

- Волкановски заҳирадан қўшилгани учун унда муаммолар бўлиши мумкин. Бироқ, Махачев Оливейрага қарши тайёргарлик кўрган ва бу унинг зарарига ишласа керак, деб ўйлайман. Волкановски аввалги жангда Махачевни анчагина қийнаб қўйганди. У бу сафар қандай жанг олиб боришни яхши билади. Шунинг учун имконият Волкановскида кўпроқ деб биламан.

Азиз Усманов – мураббий

- Бу жангда ҳар иккиси учун босим жуда юқори бўлади. Улар бир-бирини жуда яхши билади. Шунинг учун Волкановски жангга кам вақт қолган бўлса, ҳам қабул қилди. Қолаверса, у кам вазн ташлайди. Чунки у ярим енгил вазн тоифасининг жангчиси. Махачевга Волкановски билан жанг Оливейрага қараганда қийин бўлади. Махачев жанг режасини ўзгартирса, ғалаба қозонади. Албатта, Исломни ютишига умид қиламиз. Бироқ, бу осон бўлмайди.

Баҳодир Тиллабоев – ММА жангчиси

- Бу сафарги жанг ҳам тўлиқ давом этади, деб ўйлайман. Авалги жангда ҳам Волконавски жуда яхши ҳаракат қилганди. Бироқ, ғалаба Махачевга берилганди. Бу сафар Волкановски янада хавфлироқ бўлади. Ўйлашимча реваншда Волкановски ғалаба қозонади.

Фирдавс Ҳасанов – ММА жангчиси

- Қизиқарли тўқнашувни гувоҳи бўламиз. Барча Волкановскини қисқа вақтда бу жангга қанчалик тайёр бўлган экан, деб фикр билдиришмоқда. Алекс ҳар доим юқори жисмоний ҳолатга эга бўлади. Қолаверса, аввалги жангдан сўнг керакли хулосаларни қилган, деб ўйлайман. Бу сафар ҳам Махачевга жуда қийин бўлади. Бироқ, барибир у ғалаба қозонади, деган фикрдаман.

Ҳумоюн Тўхтамуродов – ММА жангчиси

- Бу жанг Ислом учун аввалгисидан ҳам қийин бўлади, деб ўйлайман. Чунки Волкановски жуда бақувват жангчи. Иккиси ҳам ажойиб ва ўз ишининг усталари саналади. Агар, Ислом биринчи жангдан керакли сабоқни олган ва руҳий жиҳатдан яхши тайёрлана олса, бу жангда ғалаба қозонади, деб ўйлайман.

Достон Бозоров – ММА жангчиси

- Бу жангда яққол фаворит Ислом Махачев деб биламан. Волкановски тўғри ҳар доим яхши жисмоний ҳолатга эга бўлади. Лекин барибир бир жанг учун режа кўпроқ муддатда тузилади. 10 кун бу жуда ҳам қисқа вақт. Биринчи жангдаги хатоларга бу сафар Ислом Махачев йўл қўймайди. Бу сафар Махачев осонроқ ғалабани қўлга киритади.

Жавоҳир Имомов – ММА жангчиси

- Бу жангда Ислом Махачевнинг имкониятини юқори баҳолаган бўлардим. Сабаби, у тўлиқ машғулот лагерини ўтади. Волкановски эса йўқ. Тўғри, тайёрланиб юргандир. Бироқ, Махачев учун эмас. Қолаверса, Махачев учун яна бир мотивация бу сафар Хабиб Нурмагомедовнинг ёнида эканлиги ва у билан бирга машғулотларни ўтагани бўлади. Назаримда Махачев аввалгидан кўра, осонроқ ғалаба қозонади.

Жавоҳир Абдуғаниев - ММА жангчиси

- Бу жангда Ислом Махачев қийинчиликсиз ғалаба қозонади. Тўғри, биринчи жангда Ислом ўзига ўхшамаган эди. Волкановскида эса қўшимча мотивация бор эди. Сабаби, жанг ўзининг юрти Австралияда бўлиб ўтганди. Бу сафар эса жанг Ислом учун қадрдон Абу-Дабида бўлиб ўтади. шунинг учун уни қўллаб-қувватловчи мухлислар жуда кўп бўлади. Кейин Волкановски заҳира жангчиси сифатида оз қолганда чиқяпти. У қанчалик тайёр бўлади, бу ҳам номаълум. Агар, тайёр бўлганда ҳам Исломга бу сафар қаршилик қила олмайди. Аввалги сафар Ислом шунчаки баъзи хатоларга йўл қўйди. Бу сафар эса у "янчиб" ташлайди!

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?