07:30 / 13.10.2023
49

Дунёда биринчи марта ҳайдовчисиз автомобиллар пойгаси ўтказилади

Дунёда биринчи марта ҳайдовчисиз автомобиллар пойгаси ўтказилади

Бирлашган Араб Амирликлари пойтахтида ҳайдовчисиз автомобилларнинг дунёдаги энг йирик пойгаси ўтказилади. Мусобақада 10 та жамоа иштирок этади. Пойга 2024 йил 28 апрелида Абу-Дабида бўлиб ўтади.

Формула 1 учун мўлжалланган Yas Marina трекида пойгачилар ўрнига кодерлар — спецификация бўйича код ёзишга ихтисослашган дастурчилар рақобатлашади.

Абу-Даби автоном пойга лигаси (A2RL) Абу-Даби илғор технологиялар тадқиқот кенгашининг (ATRC) дастур ишлаб чиқиш бўлими Aspire томонидан яратилган. Компания халқаро университет жамоаларини, шунингдек, малакали олимлар, кодерлар ва ишлаб чиқувчиларни пойга автомобилларига илғор технологияларни жалб қилиш учун жамлайди.

Aspire бош директори Том Маккарти сўзларига кўра, жамоалар пойгадан икки ҳафта олдин трекни биринчи марта синаб кўришади. Барча жамоаларнинг машиналари бир хил дизайнга эга, аммо дастурий таъминот билан фарқланади.

Автоном пойгалар нафақат янги спорт тури, балки автоном автомобиллар технологиясини тадқиқ қилиш ва ривожлантириш учун платформадир. Ушбу тадбирларда тадқиқотчилар ва муҳандислар ўз алгоритмлари ва тизимларини синаб кўриши ва яхшилаши мумкин.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Дунёда биринчи марта ҳайдовчисиз автомобиллар пойгаси ўтказилади