Футбол бўйича Евро—2024 саралашидан ўрин олган ўйинлар 17-октябрь, сешанба куни бўлиб ўтди.
Англия Лондонда Италияни қабул қилди. Учрашувнинг 15-дақиқасида Жанлука Скамакка меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 32-дақиқада Ҳарри Кейн пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди. Биринчи бўлим 1:1 ҳисоби билан якунланди.
Иккинчи бўлимда эса мезбонлар фаолроқ ҳаракат қилди. 57-дақиқада Маркус Рэшфорд ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. 77-дақиқада Кейн дубль муаллифига айланди. Қолган дақиқаларда дарвозалар ишғол этилмади ва Англия ғалаба қозонди.
Қозоғистон Финляндияга қарши баҳс олиб борди. Учрашувнинг 28-дақиқасида Роберт Тейлор ҳисобни очди. 77-дақиқада Бахтияр Зайнутдинов пенальтидан унумли фойдаланиб, мувозанатни тиклади. 89-дақиқада Зайнутдинов дублни расмийлаштириб, Қозоғистоннинг ғалабасига ҳисса қўшди.
Украина Малта устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Дания сафарда Сан-Марино устидан 2:1 ҳисобида зафар қучди.
Евро—2024 саралаши
8-тур баҳслари
Англия – Италия 3:1
Голлар: 0:1 – 15 Скамакка, 1:1 – 32 Кейн (пенальти), 2:1 – 57 Рэшфорд, 3:1 – 77 Кейн.
Англия: Пикфорд, Уокер, Магуайр, Стоунз (Гехи, 63), Триппьер, Филлипс (Ҳендерсон, 70), Райс, Фоден, Беллингҳем (Грилиш, 85), Кейн, Рэшфорд.
Италия: Доннарумма, Ди Лоренцо, Ачерби (Бастони, 63), Скалвини, Удожи (Димарко, 63), Орсолини, Кристанте, Барелла, Фраттези, аш-Шаарави, Берарди (Распадори, 78), Скамакка (Кин, 63).
Огоҳлантиришлар: Филлипс (9), Удожи (10), Ди Лоренцо (30), Скалвини (65).
Финляндия – Қозоғистон 1:2
Голлар: 1:0 – 28 Тейлор, 1:1 – 77 Зайнутдинов (пенальти), 1:2 – 89 Зайнутдинов.
Малта – Украина 1:3
Голлар: 1:0 – 12 Мбонг, 1:1 – 38 Камензули (авотогол), 1:2 – 43 Довбик (пенальти), 1:3 – 85 Мудрик.
Сан-Марино – Дания 1:2
Голлар: 0:1 – 42 Ҳейлунд, 1:1 – 61 Голинуччи, 1:2 – 70 Поулсен.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг