20:23 / 21.10.2023
373

РПЛ. Аббос Файзуллаев "Рубин" билан кечган баҳснинг энг яхши футболчиси бўлди!

РПЛ. Аббос Файзуллаев "Рубин" билан кечган баҳснинг энг яхши футболчиси бўлди!

Россия премьер лигаси 12-туридан ўрин олган "Рубин" - ЦСКА баҳи бўлиб ўтди. Учрашув томонларнинг 0:0 ҳисобидаги дуранг натижаси билан якунланди.

Аббос Файзуллаев меҳмонлар таркибида асосий таркибда ўйинни бошлади. У ўйинда дастлаб дарвоза устунини нишонга олганди. Кейинчалик легионеримиз ҳатто гол ҳам урди. Бироқ Файзуллаевга пас берган шериги офсайдда қолиб кетгани боис унинг голи инобатга олинмади.

Беллашув якунига етгач, "Матч Премьер" экспертлари Аббосга учрашувнинг энг яхши футболчиси учун аталган совринни тақдим этишди.

Эслатиб ўтамиз, ҳамюртимиз бундан олдин ҳам бир неча бор ўйинларда энг яхши, дея топилаётганди. Сентябрда футболчи ЦСКАнинг энг яхши ўйинчиси бўлган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » РПЛ. Аббос Файзуллаев "Рубин" билан кечган баҳснинг энг яхши футболчиси бўлди!