ЦСКАнинг собиқ бош мураббийи Валерий Газзаев ярим ҳимоячи Аббосбек Файзуллаевнинг ўйинига баҳо берди.
"Бу йигитча ҳаммамизнинг кўз олдимизда ўсмоқда. У ҳозирданоқ ЦСКАнинг ўйинини қўлига ола билди, жонини бермоқда, голлар урмоқда. Файзуллаев жамоанинг бошқа футболчилари олдида ажралиб турибди. Қизиқарли йигит, майдонда кундан-кунга сезиларли бўлиб бормоқда", - деди Газзаев.
Ушбу мавсумда ўзбекистонлик футболчи 11 ўйинда 2 гол ва 4 ассист қайд этди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар