
“Ливерпуль” жамоаси ярим ҳимоячиси Жеймс Милнер эндиликда бор эътиборини клубдаги ўйинларига қаратадиган бўлди.
30 ёшли хавбек Англия терма жамоасидаги фаолиятини расман якунлади. Милнер Англия терма жамоаси янги устози Сэм Эллардайс билан ўзаро суҳбатлашиб олганидан кейин шу қарорга келган.
Жеймс Милнер 2009 йилдан бери “уч шерлар” сафида тўп суриб келади. Шу кунгача 61та учрашувда иштирок этиб, 1 маротаба гол урган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар