date

Олег Иванов: "Файзуллаев – РПЛнинг асосий кашфиёти"

Олег Иванов: "Файзуллаев – РПЛнинг асосий кашфиёти"

Россия терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Олег Иванов ЦСКАнинг 20 ёшли ярим ҳимоячиси Аббос Файзуллаевни РПЛ 2023/24 йилги мавсум биринчи қисмининг асосий кашфиёти деб атади.

"Бразилиялик Бителло – ажойиб харид, у дарҳол унга сарфланган миллионларни оқлашни бошлади. Менга янги келганлардан Файзуллаев ҳам ёқди. Қизиқарли бола. Жисмоний томонлама ҳали кучли эмас, мушакларини ривожлантириши керак. Аммо унинг фикрлаши яхши, тўп билан ажойиб ишлайди ва доимо хавфли вазиятлар яратади. Айнан Файзуллаев – РПЛнинг асосий кашфиёти", – деди Иванов.

Файзуллаев 2023/24 йилги мавсум ЦСКА сафида РПЛда 13 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 6 та голга ассистентлик қилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Олег Иванов: "Файзуллаев – РПЛнинг асосий кашфиёти"