date

Сонг: «Месси инсон эмас, уни Роналду билан таққосламанглар»

Сонг: «Месси инсон эмас, уни Роналду билан таққосламанглар»

«Барселона» клубининг собиқ ҳимоячиси, айни пайтда «Рубин» футболчиси Алекс Сонг Каталония клубининг ҳужумчиси Лионель Месси ҳақида гапириб берди.

«Месси даҳо. У билан Криштиану Роналдуни таққослаб бўлмайди. Месси умуман бошқача, у инсон эмас.

Бир куни Чемпионлар лигаси ўйинида, сафарда «Милан»га ютқаздик. Миланликлар жудаям хурсанд бўлиб, ғалабани нишонлашди. Лео кийиниш хонасига хафа ва ғазабнок ҳолда кириб келиб: «Майли, уларни «Камп Ноу»да мағлуб этамиз. Ғалаба учун бор кучимизни сарфлаймиз» - деди.

Жавоб ўйинида биз ғалаба қозонишимизни билардик, чунки Месси жудаям ғазабланган эди. У ўйинни бошидаёқ гол урди ва миланликларга бугунги кун сизларга аталмаган деган маънода ишора қилди. Шу билан ҳаммаси тугади ва биз ғалаба қозондик.

У мағлуб бўлишни ҳеч қачон истамайди, сиз буни кўрсангиз эди. У ҳар доим соврин ютиш ҳақида ўйлайди. Шунинг учун ҳам уни яхши кўраман» - деди Алекс Сонг «Культ тура» теледастурида.

Манба: Std.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Сонг: «Месси инсон эмас, уни Роналду билан таққосламанглар»