Қаршининг "Насаф" жамоаси қишки трансферлар ойнасида фаол тарзда селекция ишларини олиб бормоқда.
"Аждарлар" кеча грузиялик вингер Темур Чогадзе билан шартнома имзолади. Ўтган мавсумни Қозоғистоннинг "Шахтёр" клубида ўтказган футболчи эндиликда "Насаф" клубида тўп тепади. Футболчи янги клубидаги илк таассуротлари билан ўртоқлашди.
— Декабрь ойида "Насаф"дан таклиф олдим. Агентим бу таклиф устида ишлади ва Шаҳбоз Беғамов "Насаф"дан қизиқишлар борлигини айтди. Бу Осиёдаги энг яхши клуб. Қарши клубида акам ва дўстим Жаба Жигаури тўп тепади. Таклиф тушганда у билан маслаҳатлашдим. Яна бошқалардан ҳам клуб ҳақида сўраганимда мураббий кучли эканлигини, топ жамоа эканлигини айтишди. Жамоада дўстлар очиқ кайфиятда қарши олди. Бой тарихга эга жамоага келдим.
— Қозоғистондан 3та, Ўзбекистондан 2та жамоадан таклиф бўлган. Лекин агентим бошқа таклифларни кўриб чиқишнинг ҳожати йўқлигини маълум қилди. Менда молиявий жиҳатдан бошқаларга қараганда яхшироқ чорловлар бор эди. Лекин мен катта пулларни эмас, "Насаф" билан чемпионлик учун курашишни танладим. Қозоғистонда ўйнаб юрган пайтимдаёқ Ўзбекистонни ўрганиб қўйиш фойдадан ҳоли бўлмаслигини билганман. Энг муҳими мураббийнинг менга билдираётган ишончи. Рўзиқул Бердиев Ўзбекистондаги кучли мураббий. Ҳаттоки, Осиёда ҳам ўз мавқеига эга.
Янги жамоамда 22-рақамда ўйнашни кўзламоқдаман. Қандай рақам бўлишидан қатъий назар, бор кучимни ишга соламан.
— Ўзбекистон ва Грузиянинг маданияти, иқлими ўхшаш. Шунинг учун ҳам бу ерда грузиялик футболчилар мослашишда қийналишмайди. Суперлига Марказий Осиёдаги энг кучли лига ҳисобланади.
Муаллиф: Iskandarov Abdulaziz
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди