428
Жаҳонгир Ортиқхўжаев "Пахтакор" ичида саботаж бўлгани ва жамоадан кетмоқчи бўлгани ҳақида гапирди
"Лолазор" подкастида "Пахтакор" клуби президенти Жаҳонгир Ортиқхўжаев ўтган мавсум охирида жамоа ичида саботаж бўлгани ҳақида гапирди.
"Куз фаслида 5-6 нафар футболчи жамоада "саботаж" қилди. Ëши катта футболчилар. Улар чемпион бўлавериб чарчаб кетишган. Ўйинни "ташлаб" юборишди. Кейин ёшларни чақирдим. Кейин "мен чарчадим, футбол билан бошқа шуғулланмайман, ўзимни ишимни қилиб юраман", дедим.
Шундан сўнг 200 нафарга яқин мухлис уйимга келди. Улар уйимга келиб, ўтириб олди десам ҳам хато қилмаган бўламан. Шундай мухлислар бор эканки, додлаб йиғлайдиган, ҳаёти футболда ўтган", – деди у.
Тадбиркор уйидан чиққанида мухлислар тўпланиб тургани, улар йиғлаб, "ярим йўлда ташлаб кетманг", дейишганини эслади.
"Кейин айтдим, "мен аралашаман, фақат нима десам шу бўлади," дедим. Аввал ҳеч ички ишларига аралашмасдим. Рози бўлишди. Кейин эса Максим Шацкихни чақирдим, кечаси 23:30 да. Яна Диёр Ҳолматовни чақирдим. "Диёр, сен кейинги ўйинда жамоа сардори бўласан" дедим. Оёқлари титраб кетди, ёш йигитча ўзи. "Ҳамма чемпионликдан тўйиб кетганлар оиласи билан трибунада ўтиришсин, ёшларни ўйнашини кўришсин, сўкиш эшитса ҳам, шулар эшитсин", дедим.
3 кундан сўнг ўйин бўлди, Диёр жамоа сардори. Ҳожимат Эркинов, Шаҳзод Азмиддинов ва яна иккинчи жамоадан футболчиларни чақирдим. Ўша ўйинда (гап 20 октябрь куни бўлиб ўтган "Турон" билан ўйин ҳақида кетмоқда – таҳр.) 3:0 га ютишди. Кейинги ўйинда 1:0 га ютди. Учта ўйин кетма-кет ютди.
Кейин ўша ёши катталарни олиб чиқиб, "кўрдингларми, сенларсиз ҳам қилоламан, сенлар хоинлик қилдиларинг", дедим. Кейин ўзига келиб, охирги ўйинларда яхши ўйнаб чемпион бўлишди. Шундан сўнг футболга қизиқиб кетдим", – дейди Жаҳонгир Ортиқхўжаев.
Манба: "Лолазор" подкаст “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон Исроил билан кенг кўламли урушга тайёрлигини маълум қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
100 млн сўмгача бўлган кредитлар соддалаштирилган тартибда ажратилади
Германия разведкаси раҳбари: “Россия яқин йилларда НАТОга ҳужум қилиши мумкин”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”