
Ўзбекистон терма жамоаси ва Италиянинг "Кальяри" жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди.
TuttoСagliari нашри хабарига кўра, ўзбекистонлик 28 ёшли ҳужумчи сешанба кунидан бошлаб «Каляри» жамоасининг умумий гуруҳида шуғулланишни бошлаган. У икки ой вақтни жароҳатдан тикланиш учун сарфлагани боис, бунгача якка тартибда шуғулланаётган эди.
«Шомуродов якшанба куни «Эмполи»га қарши сафарда ўтадиган ўйин қайдномасидан жой олиш учун фаол машғулот олиб бормоқда», - дейилади манбада.
Элдор Шомуродов декабр ойида олган жароҳати сабабли Осиё кубоги-2023 турнирини ўтказиб юборганди.
Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов 19 декабр куни Римда товонидан операция қилинганди. Шифокорлар ҳужумчининг жароҳатдан тикланиб сафга қайтиши учун камида 1,5 ой вақт талаб этилиши ҳақида маълум қилишганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар