Суперлига 1-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтди ва унда амалдаги шемпионлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдан сўнг шерлар" устози Максим Шацких матбуот анжуманида қатнашди.
"Бугун йигитлар кўрсатмаларни ўйин давомида бажаришди. Тайёргарлик жараёнида ишланмаларга амал қилишди. Бу биринчи ўйин, 3 кундан кейин бизни навбатдаги беллашув кутмоқда.
Мураббий таркибдан қониқиш ҳосил қилмайди, ҳамиша камчилик топилади. Раҳбарият олдимизга иқтидорли ёшлар билан яхши ишлаш вазифасини қўйган. Шуни бажариш учун интиламиз. Барча терма жамоаларда футболчиларимиз кўп. Ёшларни аста-секинлик билан тарбиялаб борамиз, имконият берамиз. Етакчилар ўрнини бирданига тўлдириб бўлмайди. Улар кетишни хоҳлашди, энди ёшлар даражасини ўстиришга уринамиз.
Бизда чемпионлик руҳияти бор - жамоада, стадионда, клубда. Лекин ёшлар дастлаб "Пахтакор"га мослашиб, буни тушуниб олишлари керак".
Эслатиб ўтамиз, кейинги турда "Пахтакор" ўз уйида "Насаф"ни қабул қилади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади