08:00 / 11.03.2024
169

Гильермо Очоа фаолиятидаги юбилей 1000-голини ўтказди

Гильермо Очоа фаолиятидаги юбилей 1000-голини ўтказди
Мексика терма жамоасини 2005 йилдан бери қўриқлаб келаётган Гильермо Очоа фаолиятидаги юбилей 1000-голини ўтказди. "Кальяри"га қарши баҳсда посбон ўз дарвозасидан 4 та гол олиб чиққан бўлса, шулардан иккитасини Элдор Шомуродов урди. Шунингдек ҳужумчи "Специя" - "Салернитана" баҳсида ҳам мексикалик дарвозабонни ранжитганди.

Мексика ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувида ҳамюртларимиз Очоа қўриқлаган дарвозага 3 та гол уриб, дуранг натижа қайт этишганди. Ўша ўйинда дастлаб Бобур Абдуҳолиқов ҳисобни очган бўлса, Рауль Химинес имкониятларни тенглаштирган. Тайм сўнггида эса Азизбек Турғунбоев жамоамизни олдинга олиб чиққан, лекин мезбонлар икки марта дарвозамизни ишғол қилиб, олдинга ўтиб олган. Қўшиб берилган дақиқаларда Отабек Шукуров супер голи билан Ўзбекистонни мағлубиятдан қутқариб қолганди.

Очоанинг ўтказган мингта голидан 6 таси ўзбекларга тегишли. Унинг дарвозасини Шомуродов 3, Шукуров, Турғунбоев ва Абдуҳолиқовлар бир мартадан ишғол қилишган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Гильермо Очоа фаолиятидаги юбилей 1000-голини ўтказди