
Гвинеялик сузувчи Амаду Камара ва дзюдочи Маме Адама Бангура Риодаги Олимпиададан кейин ватанларига қайтиб бормадилар.
Бу ҳақда Гвинея Олимпия қўмитаси аъзоси Атеб Чалуб маълум қилди.
"Камара ва Бангура биз билан қайтмадилар ва Бразилияда қолдилар", деб маълум қилди Чалуб.
Агентлик маълумотларига кўра, спортчилар иқтисодий муҳожирларга айланган бўлиши мумкин. Айнан шу сабабларга кўра 2012 йилги Лондондаги Олимпиададан 5 нафар гвинеялик ва 17 нафар камерунлик ўз ватанларига қайтмаган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар