"Пахтакор" бош мураббийи ва Украина чемпионати тарихидаги энг яхши тўпурар Максим Шацких мамлакат терма жамоасининг Исландия устидан қозонган ғалабасидан сўнг сайтимизга кичик интервью берди.
- Украина терма жамоаси ирода намойиш этиб, Исландияни мағлуб этди ва Евро-2024 йўлланмасини қўлга киритди. Ўйин ҳақидаги фикрларингиз билан бўлишсангиз...
- Ўйин менга ёқди. Икки терма жамоа ҳам яхши футбол намойиш этди. Тезкор футбол гувоҳи бўлдик. Исландия терма жамоаси кўпроқ ҳимояланишини кутган эдим, аммо бундай бўлмади. Украина эса кўпроқ тўпга эгалик қилишни истайди. Яратганга шукур, якун муваффақиятли бўлди. Украина босим қилди ва баҳс сўнгида иродали ғалабани қўлга киритди. Тўғри, Украина терма жамоаси кўп вазиятлар яратмаган бўлиши мумкин, аммо бундай учрашувларда хато қиймати жуда баланд. Кичик хато сабабли Европа чемпионатидан қуруқ қолиш мумкин.
- Украина терма жамоаси Евро-2020да чорак финалга қадар етиб борганди ва ўз ўйини билан нейтрал мухлислар қалбидан жой олганди. Янги таркиб Евро-2024да ҳам ушбу натижани такрорлай оладими? Нима деб ўйлайсиз?
- Бу саволга ҳеч ким аниқ жавоб бера олмаса керак. Турнир давомида билиб оламиз. Ҳозирги таркиб билан узоқроқ боришимиз керак. Чорак финал босқичига қадар етиб бориш – уддаласа бўладиган вазифа. Индивидуал маҳоратли футболчилар таркибда кўп. Қандай натижа қайд этилишини турнир давомида билиб оламиз ва албатта мухлислик қиламиз. Украина Евро-2024 йўлланмасини қўлга киритди ва дастлабки миссияни бажарди, энди эса кейинги мақсадларга эришиш керак.
Эслатиб ўтамиз, Украина терма жамоаси Евро-2024да Бельгия, Словакия ва Руминия терма жамоалари билан бир гуруҳдан жой олди.
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади