200
Максим Шацких: "Дастлабки голни уриб олганимиздан сўнг негадир ғалати ўйин кўрсатишни бошладик"
Ўзбекистон Суперлигаси 4-тур доирасидаги "Пахтакор" — "Сўғдиёна" (2:3) ўйинидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Максим Шацких матбуот анжуманида иштирок этди.
"Дастлабки голни уриб олганимиздан сўнг негадир ғалати ўйин кўрсатишни бошладик. Шу, гапирадиган бошқа гапим йўқ", — дея сўз бошлади Шацких.
— "Пахтакор"да ҳимоя билан боғлиқ муаммолар кўринди. Икки ҳимоячи қайтди, аммо "Локомотив" билан ўйинда бўлгани каби орқада бўшлиқлар пайдо бўлди, таянч ҳудудида ҳам хатолар кузатилди.
— Индивидуал маҳорат ва ақл. Бизда шу бўйича катта муаммо бор. Кўринг, болаларча хатолар қилдик. Доим шулар бўйича ишлаймиз ва уқтирамиз.
— Жамоа иккинчи бўлимда жуда хотиржам кўринди. Қандайдир кўрсатма берилмадими?
— Кўрсатма? Ўйиндан олдинги кўрсатма бўлса, унда фақат олдинга деганман. Ён чизиқ бўйлаб шарҳ бериб бориш учун у ёқдан бу ёққан югуришим керакмас. Бу учун ўйинолди ва танаффус вақти бор. Майдонда вазият тез ўзгаради, улар битта айтилган гап бўйча ҳаракат қилмай, ўзлари қарор чиқаришлари керак. Мураббийлар штаби натижа учун масъулиятни ўз бўйнимизга оламиз, футболчилар эса ўз ҳаракатлари учун. Қачонки шу нарса бўлса, нимадир ўзгариши мумкин.
— Олимпия терма жамоамиз апрелда Қатардаги Осиё чемпионатида иштирок этади. Унда жамоангизнинг кўплаб асосий ўйинчилар бор. Умуман олганда, бу ўша пайт кубокдаги ўйинларга қандай таъсирини ўтказади?
— Қандай таъсир кўрсатишини кўрамиз. Уларнинг жамоага қандай ҳолатда қайтишлари ноаниқ. Умуман бошқача бўлиб келишади. Нима қиламиз, ёшларимиз бор, улардан йиғамиз. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организмда қайси турдаги витамин етишмаётганини қандай аниқлаш мумкин?
Бош кийимсиз юришнинг организмга қандай таъсири бор?
Грецияда минглаб одамлар НАТОга қарши намойиш ўтказди
Эрдўғон: “Туркия Ғазо можароси тугамагунча Фаластинни қўллаб-қувватлайди”
Словакия бош вазири Путиннинг таклифини қабул қилди
Энди «Доимий яшаш жойига рўйхатга қўйиш» қулайлашди (видео)
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Медведев Россия НАТО ҳарбий базаларига зарба йўллаши мумкинлигини истисно қилмади