05:50 / 04.04.2024
107

АПЛ. “Манчестер Сити” ва “Арсенал” ўз майдонида ишончли ғалабани қўлга киритди

АПЛ. “Манчестер Сити” ва “Арсенал” ўз майдонида ишончли ғалабани қўлга киритди
Футбол бўйича Англия Премьер Лигаси 31-туридан ўрин олган учрашувлар 3 апрель, чоршанба куни бўлиб ўтди.

“Манчестер Сити” “Астон Вилла”га қарши майдонга тушди. Учрашувнинг 11-дақиқасида Родри ҳисобни очди. 20-дақиқада Дюран мувозанатни тиклади. Бўлим охирида эса Фоден “шаҳарликлар”ни яна бир бор ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Иккинчи бўлимда эса Фил яна икки бор ўз номини таблога ёздириб қўйди. Ушбу голлардан сўнг дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолди ва Пеп Гвардиола жамоаси муҳим 3 очкони қўлга киритди.

“Арсенал” ўз майдонида “Лутон”ни қабул қилди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Лондонликлар сафида Мартин Эдегор гол муаллифига айланган бўлса, яна битта гол Ҳасиока ҳисобига автогол сифатида ёзилди.

“Манчестер Сити” –“ Астон Вилла” 4:1
Голлар
: 1:0 – 11 Родри, 1:1 – 20 Дюран, 2:1 – 45+1 Фоден, 3:1 – 62 Фоден, 4:1 – 69 Фоден.
“Манчестер Сити”: Ортега, Льюис, Рубен Диаш, Аканжи, Гвардиол, Грилиш, Бернарду Сильва (Ковачич, 75), Родри (Матеуш Нунеш, 75), Фоден (Бобб, 80), Доку (Серхио Гомес, 80), Алварес.
“Астон Вилла”: Олсен, Конса, Диэго Карлос, Лангле, Дин, Дуглас Луис (Чемберс, 64), Заниоло (Келлимен, 77), Ироэгбунам (Тилеманс, 63), Диаби (Бэйли, 63), Рожерс, Дюран (Moreно, 71).
Огоҳлантиришлар: Грилиш (32), Дуглас Луис (38).

“Арсенал” –“ Лутон” 2:0
Голлар
: 1:0 – 24 Эдегор, 2:0 – 44 Ҳасиока (автогол).
“Арсенал”: Райя, Уайт, Габриэль, Салиба, Зинченко (Томиясу, 74), Парти (Райс, 67), Эдегор, Смит-Роу (Жоржиньо, 85), Ҳаверц (Нкетиа, 66), Троссард, Нелсон (Мартинелли, 75).
“Лутон”: Камински, Ҳасиока, Менжи, Каборе, Онединма (Вудроу, 75), Даути, Таунсенд (Берри, 81), Баркли, Кларк, Раддок-Мпанзу (Чонг, 53), Моррис.
Огоҳлантиришлар: Ҳаверц (66), Онединма (74).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » АПЛ. “Манчестер Сити” ва “Арсенал” ўз майдонида ишончли ғалабани қўлга киритди