
Айни дамда Қатарда 23 ёшгача бўлганлар ўртасида Осиё кубоги бўлиб ўтмоқда. Терма жамоамиз ҳимоячиси Иброҳимҳалил Йўлдошев 1-тур ўйинларидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Осиё чемпионатида доимо яхши савиядаги жамоалар иштирок этади. Ўзбекистон ҳам яхши ўйнаб келган. Кечаги ўйинга келадиган бўлсак, ҳар доим биринчи ўйин қийин бўлади. Малайзия яхши жамоа экан. Ажойиб ҳаракат қилишди ва буни тўпни назорат қилишидан кўрсангиз бўлади.
Йиғинга қўшилишим жуда қийин бўлди. Клубим мени қўйиб юбормоқчи эмас эди. Икки уч марта ЎФА раҳбарияти мурожаат қилишди. Лекин рад этилди. 20 апрелдан кейин қўйиб юбормоқчи бўлишди. Федерация охиригача бориб, буни ҳал қилди ҳамда 14 апрелдан келиб қўшилдим.
Асосий таркибда ўйнаётганим сабаб қўйиб юборишни хоҳламагани табиий эди. Мусобақага келишимга кўмаклашгани учун ЎФАга раҳмат айтаман", - деди Йўлдошев. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар