date
views 204

Темур Чогадзе: "Насаф"нинг асосий мақсади Ўзбекистон кубоги эмас, Суперлига чемпионлиги"

Темур Чогадзе: "Насаф"нинг асосий мақсади Ўзбекистон кубоги эмас, Суперлига чемпионлиги"
"Насаф" жамоасининг грузиялик легионери Темур Чогадзе "Сурхон"га қарши кечган учрашувдан сўнг кичик интервью берди.

- Ўйин ҳақида
- Бугун қийин учрашув бўлди. Муҳими уч очкони қўлга киритдик. Мусобақа жадвалидаги ўрнимизни яхшилашда давом этишимиз керак.

- "Насаф"даги дастлабки ўйинларингизни ўтказмоқдасиз ва Ўзбекистонга келганингизга бор йўғи бир неча ой бўлди. Миллий чемпионатимиз ҳақида қандай фикрдасиз? Сизда адаптация жараёни ҳали ҳамон давом этмоқдами?

- Ўзбекистон жамоасига ўтишимдан аввал қўшни мамлакат Қозоғистонда тўп сургандим. Чемпионатлар бир бирига ўхшаш дея оламан. Мен учун ҳозир адаптация вақти кечмоқда ва шу сабабли бироз вақт керак. Ўзбекистонда инфратузилма яхшироқ экан. Қозоғистоннинг кўпгина клублари сунъий қопламали майдонга эга. Бу эса футболчи учун ноқулай.

- "Насаф" жамоасига чемпионлик учун ўтганингизни таъкидлаган эдингиз. "Насаф" 8-турда иштирок этди. Ҳозирги вақтда "Насаф"нинг чемпионлик учун бўлган имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Ҳали ҳамон яхши имкониятга эгамиз деб ўйлайман. Бироз муаммолар ва жароҳатлар кўпайди, аммо бу баҳона бўла олмайди. Умумий қилиб айтадиган бўлсам, ҳали курашишда давом этиш керак.

- Кетма-кет уч мавсум давомида "Насаф" Ўзбекистон кубогида ғолиб бўлаётган эди. Жорий мавсумда эса жамоа гуруҳ босқичида қолиб кетди. "Насаф" қайд этган бундай ёмон натижага изоҳ бериб ўтсангиз?

- Ўзбекистон кубогида омадсиз иштирок этдик. Асосий мақсадимиз кубок эмас, чемпионлик. Энг муҳими жорий мавсум лига чемпионлигини қўлга киритиш.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Темур Чогадзе: "Насаф"нинг асосий мақсади Ўзбекистон кубоги эмас, Суперлига чемпионлиги"