date

Теренс Кроуфорд Исроил Мадримовга қарши жанг учун UFC институтида тайёргарлик кўрмоқда

Теренс Кроуфорд Исроил Мадримовга қарши жанг учун UFC институтида тайёргарлик кўрмоқда
Теренс Кроуфорд Исроил Мадримовга қарши жанг учун тайёргарликни давом эттирмоқда. Кроуфорд ўзбекистонлик боксчига қарши жанг учун UFC институтида тайёргалик кўрмоқда.

Супер ярим ўрта вазн тоифасида WBA камари соҳиби Исроил Мадримов 3 август куни Лос-Анжелесдаги боксчи оқшомида Теренс Кроуфордга қарши жанг қилади.

Қайд этиб ўтиш жоиз, ўтган йилнинг 30 июль куни Кроуфорд ҳамюрти Эррол Спенсни тўққизинчи раундда техник нокаутга учратиб, ярим ўрта вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпионига айланган эди.

Америкалик чемпион профессионал рингда ўтказган 40 та жангининг барчасида ғалаба қозонган. Ғалабаларининг 31 тасига нокаут орқали эришган.

Эслатиб ўтамиз, Исроил Мадримов 8 март оқшомида Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида россиялик Магомед Курбановни 5-раундда нокаутга учратиб, WBA камарини қўлга киритганди.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Теренс Кроуфорд Исроил Мадримовга қарши жанг учун UFC институтида тайёргарлик кўрмоқда