09:23 / 27.05.2024
115

Хосе Венансио Лопес: "Дастлабки мақсадимиз гуруҳдан чиқиш. Гуруҳдаги рақибларимизнинг даражаси тенг"

Хосе Венансио Лопес: "Дастлабки мақсадимиз гуруҳдан чиқиш. Гуруҳдаги рақибларимизнинг даражаси тенг"
Ўзбекистон футзал терма жамоаси бош мураббийи Хосе Венансио Лопес Самарқандда ўтказилган қуръа маросимидан сўнг қуръа натижалари ҳақида фикр билдирди.

- Жаноб бош мураббий Ўзбекистон терма жамоасининг гуруҳ босқичдаги рақиблари ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Менинг фикримча гуруҳдаги рақибларимизнинг даражаси бир-бирига тенг. Масалан, Нидерландия терма жамоасининг футболчилари индивидуал тарафлама жуда кучли. Парагвайлик футболчиларнинг кўпчилиги Испания чемпионатида тўп тепишади, Италия клубларида ўйнайдиган футболчилар ҳам бор. Парагвай терма жамоаси етарлича тажрибага эга. Коста-Рика терма жамоаси таркибини яқинда янгилади. Улар ёш футболчиларга имконият беришмоқда. Коста-Рика терма жамоаси Конкакаф чемпионатида яхши натижага қайд эта олмади, аммо улар ҳам жуда қийин рақиб бўла олишади.

- Ўзбекистон терма жамоаси сўнгги Жаҳон чемпионатида қайд этган натижасини такрорлай ёки яхшилай оладими? Терма жамоамизнинг мундиалдаги мақсадлари ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Биринчи навбатда плей-офф босқичига чиқиб олишимиз керак. Дастлабки мақсадимиз шу.

- Сизнинг фикрингизча Жаҳон чемпионатида кимлар фаворит?

- Бразилия, Испания, Эрон, Португалия, Аргентина ва Қозоғистон терма жамоалари энг кучлилари деб ўйлайман. Биз секин асталик билан қадам ташлашимиз керак. Гуруҳдан чиқиб олганимиздан сўнг плей-оффдаги рақибларга қараймиз.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Хосе Венансио Лопес: "Дастлабки мақсадимиз гуруҳдан чиқиш. Гуруҳдаги рақибларимизнинг даражаси тенг"