6 013
Роналду Испания чемпионатининг сўнгги 8 ўйинидан 4тасида дарвоза томон бирорта аниқ зарба беролмади
Мадриднинг “Реал” футбол клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Испания чемпионати 26-тури доирасидаги “Атлетик”ка (0:1) қарши ўйинда рақиб дарвозаси томон бирорта ҳам аниқ зарба йўллай олмади, дея хабар бермоқда Opta Sports.
Шундай қилиб, Португалия терма жамоаси сардори Испания чемпионати доирасида ўтказилган сўнгги саккиз учрашувнинг тўрттасида рақиблар дарвозаси томон бирорта ҳам аниқ зарба йўллай олмади.
Бунгача эса у мавсумнинг ҳар бир учрашувида бутун ўйин давомида рақиб дарвозаси томон камида битта аниқ зарба йўллай олаётганди.
Қайд этиш жоиз, Криштиану Роналду Испания чемпионатининг жорий мавсумида 23 учрашувда майдонга тушиб, 30та гол урган ва 10та самарали тўп узатишни амалга оширган.
Манба: www.kun.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди