ЖЧ-2026 саралаш босқичи доирасида Эронга қарши ўйиндан сўнг (0:0) Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец матбуот анжуманида иштирок этди.
"Учрашув яхши ўтди. Натижадан қониқиш ҳосил қилдим. Бугун ҳимояда ишончли ҳаракат қилиб, Эронга имконият қолдирмадик. Иккинчи бўлимда рақиб жамоа томонидан йўлланган зарба дарвоза устунига тегиб қайтгани кўнгилни бироз хотиржам қилди. Умуман олганда, яхши ўйин намойиш этдик ва ҳеч бир футболчи жароҳат олмаганидан хурсандман. Эронга ҳам яхши мезбонлик учун миннатдорчилик билдираман.
Одатда, ўз майдонимизда ҳужумкорлик кўрсатамиз. Эроннинг 20 та ўйиндан иборат голли серияси тўхтагани бу шунчаки рақамлар, холос.
Беллашувда ғалаба қозониш-қозонмаслигимиз рейтингга таъсир қилади деб ўйламайман. Биз учун ютқазмаслик муҳим эди ва бу борада алоҳида фикр билдирмайман.
Ўрунов ва Машарипов кўрсатмаларимни яхши бажаришди, улар ҳимояда ҳам жамоадошларига ёрдам беришди. Эрондаги дурангдан кўнглим тўлди", — деди Катанец. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди