
Бугун U-20 Осиё кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси терма жамоаси "B" гуруҳида Хитой Тайпеи, Баҳрайн, Камбоджа ва Непал каби жамоаларга қарши кураш олиб боради. Ўйинлар Хитой Тайпеи мамлакатида бўлиб ўтади.
"Энг асосийси рақибларимиз кимлигини ва саралаш ўйинлари қаерда, қачон бўлишини билдик. Бу яхши. Эртадан саралаш ўйинларига қандай тайёрланиш ҳақида режа ишлаб чиқишни бошлаймиз. Шу режа бўйича ишлаймиз. Энг катта муаммо иқлим бўлиши мумкин. Сабаби кузда Хитой Тайпеида намлик жуда юқори ва иссиқ бўлади. Мана шу об-ҳавога мослашиш йўлларини излаймиз.
Гуруҳдаги ҳеч қайси жамоага қарши ўйнамаганмиз, уларнинг имкониятларини ҳали билмаймиз. ЎФА терма жамоалар марказидаги видеоаналитикларимиз рақиблар ҳақида маълумот тўплашни бошлаб юборишди. Рақибларни ўрганишни тез орада бошлаймиз", - деди Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бош мураббийи Фарҳод Нишонов championat.asia сайтига берган интервьюсида. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар