
Фото: Спорт-Экспресс
Журналист Фабрицио Романонинг ёзишича, Дортмунднинг «Боруссия» клуби «Штуттгарт»дан Валдемар Антонни сотиб олади.
Дортмунд клуби Германия терма жамоаси ҳимоячиси учун 22 млн евро товон пулини тўлайди — трансфер жараёнидан «Штуттгарт» хабардор.
27 ёшли футболчи янги жамоаси билан 4 йиллик шартнома имзолайди. Барча тафсилотлар келишиб олинган.
Бундеслиганинг 2023/24 йилги мавсумида Антон 33 ўйин ўтказиб, 3 та голли узатмани амалга оширган.
Маълумот учун: Валдемар Антон 1996 йилда Ўзбекистоннинг Олмалиқ шаҳрида туғилган. Кейинчалик улар Германияга кўчиб кетишган. Антоннинг айтишича, бобоси ва бувиси ўзбекча гаплашишган, ота-онаси ва Валдемар русча ва немисча гаплашишади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар