UFC президенти Дана Уайт ярим енгил ва енгил вазн тоифасида UFC’нинг собиқ чемпиони ирландиялик Конор Макгрегорнинг октагонга қайтиш санаси ҳақида гапирди.
“Айни дамда аниқ бир нарса дея олмайман. Турнир жадвалимиз аллақачон тузилган. Аввал айтганимдек, Конор тўлиқ тузалиб кетмагунча ҳеч қандай чора кўрмайман. Бу муҳокама қилишга ҳам арзимайди. Биз сентябрь ва октябрь ойлари ҳақида гапиряпмиз, аммо Конор бунга тайёр эмас. Бу ҳақда гапиришдан маъно йўқ”, - дея Уайтнинг сўзларидан иқтибос келтиради Middle Easy портали.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Конор АҚШ вакили Майкл Чендлер билан жангдан воз кечган эди. Улар июнь ойи охирига режалаштирилган UFC 303 турнирида жанг қилишлари режалаштирилганди. Баъзи жангчилар эса Макгрегор ҳақиқатан ҳам соғлиғи билан боғлиқ муаммоларга дуч келганига шубҳа қилишмоқда. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди