Дана Уайт Макгрегорнинг ресторанида меҳмон бўлди: унга видеомурожаат йўллади!

UFC президенти Дана Уайт Дублин шаҳридаги Конор Макгрегорга тегишли «Блакк Форге Инн» ресторанида меҳмон бўлиб, операциядан кейин тикланаётган Макгрегорга тезроқ соғайиб кетишини тилади. Уайт Ирландияга «Зуффа Бохинг 10» турнири олдидан ўтказилаётган «жанг ҳафталиги» доирасида ташриф буюрган. У ресторан хизмат кўрсатиши ва таомларини юқори баҳолади.
UFC президенти Дана Уайт Ирландия пойтахти Дублин шаҳрида жойлашган, Конор Макгрегорга тегишли бўлган машҳур «Black Forge Inn» ресторанида меҳмон бўлди.
Дунёнинг энг кучли ММА лигаси раҳбари «Zuffa Boxing 10» турнири олдидан ўтказилаётган «жанг ҳафталиги» доирасида Ирландияга ташриф буюрган. Ташриф давомида Уайт ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаси орқали видеомурожаат эълон қилиб, операцион жараённи бошидан кечирган Макгрегорга самимий тилакларини билдирди.
«Соғайиб кет ва тезроқ оёққа тур»
Дана Уайт ресторандаги хизмат кўрсатиш сифати ва таомларни юқори баҳолаб, Конорга қуйидагича мурожаат қилди:
«Сизларга айтгандим: мен шу ердаман, Black Forge Inn’даман. Хизмат кўрсатиш аъло даражада, меҳмондўстлик ҳам шундай, таомлар эса жуда мазали. Раҳмат, биродар. Тезроқ соғайиб кет ва оёққа тур», — деди UFC раҳбари.
Конор Макгрегор октагонга қачон қайтади?
Эслатиб ўтамиз, тиззасида муваффақиятли жарроҳлик амалиётини ўтказган Конор Макгрегор яқинда ўз режалари билан ўртоқлашган эди.
Ирландиялик юлдуз UFC билан тузилган амалдаги шартномаси бўйича охирги жангини ўтказиш учун 2027 йилдаги «International Fight Week» (Халқаро жанглар ҳафталиги) турнирида октагонга қайтишни режалаштирмоқда.
Фикрингизни изоҳда қолдиринг ва мақолани танишларингизга Telegram ёки бошқа ижтимоий тармоқлар орқали улашинг.































Изоҳлар 0
…