21:36 / 28.06.2024
362

Мадримов “даҳшатли жангда” енгилмас Кроуфордни қандай ютиши мумкин?

Мадримов “даҳшатли жангда” енгилмас Кроуфордни қандай ютиши мумкин?
Жорий йилнинг 3 август куни Исроил Мадримов ўз фаолиятидаги энг катта жангини ўтказади. 29 ёшли боксчимиз шу йилнин 8 март куни қўлга киритган WBA жаҳон чемпионлиги камарини енгилмас боксчи Теренс Кроуфорддан ҳимоя қилади.

Мадримов профессионал боксдаги жаҳон чемпионлиги камарини россиялик Магомед Курбанов билан бўлган жангда ўзиники қилиб олганди. Тажрибали боксчимиз 12 раундга мўлжалланган чемпионлик жангида кетма-кет 25 та баҳсни ўз фойдасига ҳал қилган Магомед Курбановни бешинчи раунддаёқ нокаут қилганди.

3 август куни Лос-Ажелесда бўладиган нуфузли бокс кечасида Исроил ва Теренс тўқнашувида WBA World Super Welter камаридан ташқари яна бир соврин – WBO йўналиши бўйича вақтинчалик чемпионлик учун ҳам баҳслашади.

Россиялик профессионал боксчи Павел Сосулин Мадримов – Кроуфорд жанги борасида фикр билдириб, Исроил эътибор қаратиши лозим бўлган жиҳатларни айтиб берди.

- Вазиятга реал баҳо берадиган бўлсак, Исроилда профессионал бокс бўйича Кроуфорддаги бой тажриба йўқ. Теренс вазн тоифасидан қатъи назар, дунёдаги энг зўр уч боксчидан бири ҳисобланади.

Бўлажак жанг Мадримов учун жуда катта синов. Мен унга бўлажак баҳсга тайёргарлик жараёнини ажойиб тарзда ўташини ва жангга энг зўр жисмоний ҳолатда етиб боришини тилайман.

Кроуфорд биринчи рақамда ҳам, иккинчи рақамда ҳам яхши ишлай оладиган уста боксчи. Мадримов бўлажак тўқнашувда рақибга ўзининг боксини ўтказаши, уни эмоционал мувозанатдан чиқариши керак. Агар жанг Кроуфорд режаси бўйича кетса, унда ҳеч нарсага эришиб бўлмайди.

Лекин Исроил кучли зарба берадиган, урадиган боксчи эканини унутмайлик. Унинг зарбалари ностандарт траекторияга эга
, - деди Павел Сосулин.

36 ёшли Теренс Кроуфорд айни пайтда тўртта чемпионлик камарига эгалик қилади ва бу рўйхатни янада кўпайтирмоқчи. 2008 йилдан бери профессионал рингда фаолияти юритаётган Теренсни ҳали енгадиган рақиб топилгани йўқ.

Кроуфорд шу кунга қадар 40 та жангда иштирок этиб, уларнинг барчасини ўз фойдасига ҳал қилган. 31 та тўқнашувда рақибларини муддатидан олдин мағлубиятга учратган.

Исроил Мадримов ҳисобида профессионал рингда ўнта ғалаба (7 нокаут) ва битта дуранг бор.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Мадримов “даҳшатли жангда” енгилмас Кроуфордни қандай ютиши мумкин?