![Григорий Колосовский: "Индивудиал хатолар эвазига голлар ўтказиб юбордик"](/uploads/posts/2024-07/x24f0fdab7a_795254_original.webp.pagespeed.ic.PA2qKZEnEU.webp)
Суперлиганинг қолдирилган 5-туридан ўрин олган "Насаф" - "Навбаҳор" (3:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар мураббийи Григорий Колосовский матбуот анжуманида иштирок этди.
Ўйин ҳақида
- Оғир ўйин ўтказдик. Назаримда мухлисларбоп ва томошабоп учрашув бўлди. Шахсан ўзимга жамоамиз футболчилари кўрсатган ўйин маъқул келди, кимдир ёмон ўйнади деб айта олмайман. Биринчи бўлим иккинчи бўлимдан кўра ёрқинроқ ўтди. Биласизми, голларни индивудиал хатолар эвазига ўтказиб юбордик. Курашларга бой ўйин бўлди. "Насаф" жамоасини ғалаба билан табриклайман.
- "Навбаҳор" бирдан ёрқин ўйин намойиш этгани кўпчиликни ажаблантирди. Бугунги ўйинда жамоадан эҳтиёткор услуб кутилаётганди...
- "Андижон" билан ўйиндан келиб чиқиб айтаяпсизми?
- Йўқ, умуман жорий мавсумдаги ҳамма ўйинларни назарда тутаяпман.
- "Навбаҳор" ҳамма ўйинда ғалаба учун майдонга чиқди. Бироқ жароҳатлар, юзага келган йўқотишлар жамоа натижаларига таъсир қилди. Ўша "Нефтчи"га қарши учрашувдан сўнг қайд этган натижаларимиз кўнгилдагидек бўлмади. Бизда йўқотишлар кўпайиб кетди.
- Никабадзенинг жароҳати бўйича маълумот берсангиз. Унинг ҳолати қандай?
- Никабадзе жароҳат олди ва мажбуран алмаштирдик. Унинг жароҳати қай даражада жиддий эканини тиббий кўрикдан сўнг билиб оламиз.
- Табатадзе нега сўнги ўйинлар қайдномаларида йўқ?
- Томада жароҳат бор. Шунинг учун ҳам таркибга кирмаяпти.
- Биринчи давра якунланди. Трансфер режаси ҳақида маълумот бера оласизми?
- Биринчи давра давомида бутун жамоа биргаликда ишлади, катта меҳнат қилинди. Ҳозир ким кетади, ким қолади, бу ҳақида айта олмайман. Жамоага оид қарорлар бутун жамоа иштирокида ҳал қилинади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
![Эрон Исроилни “қирғин уруши” бошланишидан огоҳлантирди расм](/uploads/posts/2024-06/x0c77a966a8_photo_2024-06-30_17-15-45-mniljc1m.webp.pagespeed.ic.yveIsIGDiP.webp)
Эрон Исроилни “қирғин уруши” бошланишидан огоҳлантирди
![Зеленский Путин билан музокаралар ўтказиш сценарийсини ошкор қилди расм](/uploads/posts/2024-06/xae20cf4f55_photo_2024-06-30_23-00-20-x2tnnwai.webp.pagespeed.ic.trFqvyjuDA.webp)
Зеленский Путин билан музокаралар ўтказиш сценарийсини ошкор қилди
![“ПСЖ” 16 ёшли Ямал учун “Барселона”га 250 миллион евро тўлашга тайёр расм](/uploads/posts/2024-06/x11681ff2a8_gettyimages-2159705042-2048x2048-5lt9snln.webp.pagespeed.ic.O3u6V2fmoY.webp)
“ПСЖ” 16 ёшли Ямал учун “Барселона”га 250 миллион евро тўлашга тайёр
![Аббосбек ва “Вильярреал” масаласига Италиядан қандай муносабат бўлди? расм](/uploads/posts/2024-07/x356d4e4058_volga.webp.pagespeed.ic.l5zNWfywMk.webp)
Аббосбек ва “Вильярреал” масаласига Италиядан қандай муносабат бўлди?
![Доҳадаги учрашув толиблар халқаро тан олинишини яқинлаштирадими? расм](/uploads/posts/2024-06/x91534b7b02_opf_vjgq-dvxeoa14tuhhro9r48cbvui.webp.pagespeed.ic.42LIjnBvwm.webp)
Доҳадаги учрашув толиблар халқаро тан олинишини яқинлаштирадими?
![UFC 303. Алекс Перейра Иржи Прохазкани "музлатиб" қўйди! расм](/uploads/posts/2024-06/x86b91e6d51_5fe2cabcf49a3745bdbe8f574b1de640.webp.pagespeed.ic.ELrWUl0iOd.webp)
UFC 303. Алекс Перейра Иржи Прохазкани "музлатиб" қўйди!
![Россияда ниқобни “зудлик билан” тақиқлаш таклиф этилди расм](/uploads/posts/2024-06/xb8f220f13e_photo_2024-06-30_20-25-41-mligybdq.webp.pagespeed.ic._pOQJKzbD4.webp)
Россияда ниқобни “зудлик билан” тақиқлаш таклиф этилди
![Евро—2024. Испания Грузия устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди расм](/uploads/posts/2024-07/x169be96ea9_gettyimages-2159427535-1024x1024-stgvcrzu.webp.pagespeed.ic.eG9EL6aT4s.webp)
Евро—2024. Испания Грузия устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди