17:25 / 03.07.2024
351

УЕФА Демиралнинг ғалабани “бўрича нишонлаши” юзасидан текширув бошлади

УЕФА Демиралнинг ғалабани “бўрича нишонлаши” юзасидан текширув бошлади
Фото: Getty Images
УЕФА Мериҳ Демиралнинг гол нишонлашдаги ишораси туфайли тергов бошлади.

Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) бугун, 3 июнь санасида ушбу ишора сабаб иш очгани ва туркиялик футболчининг “номақбул хатти-ҳаракати”ни текшириш учун инспектор тайинлаганини эълон қилди.

Ташкилот бу масала бўйича қўшимча маълумотлар тақдим этилишини маълум қилган.

Ҳимоячи Мериҳ Демирал 2 июль куни Австрияга қарши ўйинда (2:1) дубль қайд этди ва Туркияни Евро—2024 мусобақаси чорак финалига олиб чиқди.

Саудиянинг “Ал-Аҳли Жидда” клубининг 26 ёшли футболчиси Австрияда тақиқланган ишора билан жамоасининг кейинги босқичга чиққанини нишонлади.

Ўйиндан сўнг “Ювентус”нинг собиқ футболчиси ижтимоий тармоққа ушбу ишорани бажараётган ҳолатдаги суратини жойлаштирди ва “Ким ўзини турк деб атаса, у қандай бахтли одам”, деб ёзди. Бу Туркия Республикасининг биринчи Президенти, замонавий турк давлатининг асосчиси Мустафо Камол Отатуркнинг 1933 йили Республика байрамида айтган иборасидир. Бу турк миллатчиларининг норасмий шиори ҳисобланади.

Бу нишонлаш менинг туркийлигим билан боғлиқ. Шунинг учун мен бу имо-ишорани қилдим,— деди Демирал ўйиндан кейин. — Стадионда одамларни ҳам шу ишорани қилаётганини кўрдим. Бунинг ортида ҳеч қандай яширин хабар йўқ. Биз ҳаммамиз туркмиз, мен турк эканлигимдан жуда фахрланаман ва бу имо-ишора шуни англатади. Мен қанчалик бахтли эканлигимни ва қанчалик фахрланганимни кўрсатмоқчи эдим”.

Австрияда 2019 йилдан бери худди шу “кулранг бўрилар” имо-ишораси ва унинг рамзийлаштириш тақиқланган. Қоидабузарлик тўрт минг евро миқдорида жарима билан жазоланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » УЕФА Демиралнинг ғалабани “бўрича нишонлаши” юзасидан текширув бошлади