13:08 / 14.07.2024
51

Аспиналл: "Жангда икки нарса содир бўлиши мумкин"

Аспиналл: "Жангда икки нарса содир бўлиши мумкин"
28 июль куни Буюк Британиянинг Манчестер шаҳрида бўлиб ўтадиган "UFC 304" турнирида ярим оғир вазн тоифасида вақтинчалик UFC чемпиони Том Аспиналл Кёртис Блейдсга қарши реванш жанги олдидан ўз фалсафаси билан ўртоқлашди.

"Одамлар жангни ҳаддан ташқари мураккаблаштиради, мен ҳам буни йиллар давомида қилиб келдим. Аммо бир ҳақиқатни тушуниш керак: охир оқибат, жангда иккита нарса бўлиши мумкин: сиз ё ғалаба қозонасиз ёки мағлубиятга учрайсиз. Келинг, соддароқ фикрлайлик. Жангда нима бўлади ёки бўлмайди, деб кун бўйи ўйлашдан мен ҳам чарчадим. Бу елкамга босим юкламоқда, буни яширмайман. Туйғулар босим остида назоратдан чиқиб кетиши мумкин. Айниқса, машғулотлардаги чарчоқ ҳам бунга сабаб бўлади. Жанг олдидан жуда қаттиқ ишладим, кўп раундлар ўтказдим. Танам толиққан ва руҳий жиҳатдан чарчадим”, — дея Аспиналлнинг сўзларини келтирган Bloody Elbows.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда Аспиналл(14-3) оёғи синганлиги сабабли Блейдс(18-4-1 N/C) га эрта мағлуб бўлганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Аспиналл: "Жангда икки нарса содир бўлиши мумкин"