Супер ўрта вазн тоифасида WBA йўналиши бўйича жаҳон чемпиони Исроил Мадримов агар Теренс Кроуфорд билан жангда ғалаба қозонса, супер ўрта вазн тоифасида мутлоқ чемпион Сауль Алваресга қарши жанг ўтказишни мақсад қилган, деб ёзади “Sports.kz”.
“Ҳар бир инсоннинг орзуси энг буюк жангчилар билан учрашишдир. Ҳозир бор эътиборимни олдимдаги вазифага қаратганман, яъни Теренс Кроуфордга.
Мен одамларнинг Кроуфорд — Канело жанги ҳақида гапиришганларини кўп эшитганман. Балки Мадримов — Канело қарама қаршилиги ҳақида гапириш вақти ҳам келгандир. Кроуфордни мағлуб этганимдан кейин мен катта жангларда иштирок этиш йўлларини қидираман. Канело билан жанг бу мен учун ажойиб имконият. Мен бу жанг Кроуфорддан кейин бўлишини истардим”, деди Ўзбекистон вакили.
Мадримов—Кроуфорд чемпионлик жанги 3 август куни Лос-Анжелесда бўлиб ўтади.
Маълумот учун, Мадримов 8 март оқшомида Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида россиялик Магомед Курбановни 5-раундда нокаутга учратиб, WBA камарини қўлга киритганди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
Россия Буюк Британия дипломатига қарши кескин чора қўллади
Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланмоқда
Украина элчиси: “Россия армияси Одесса ва Николаевни босиб олишига Туркия тўсқинлик қилган”
Буюк ишлар 50 ёшдан кейин...