19:10 / 18.07.2024
197

Зўрлаш жинояти билан қамалиб чиққан спортчи Олимпиада давомида алоҳида яшайди

Зўрлаш жинояти билан қамалиб чиққан спортчи Олимпиада давомида алоҳида яшайди
Фото: Championat
Зўрлаш жинояти учун қамалган нидерландиялик пляж волейболчиси Стивен ван де Велд 2024 йилги Францияда бўлиб ўтадиган Олимпиадада бошқа спортчилардан алоҳида яшайди.

Бу истакни спортчининг ўзи билдирган, деб хабар беради Нидерландия Миллий Олимпия қўмитаси (МОҚ) сайти. Шунингдек, у матбуот анжуманларида гапирмайди.

Ван де Велд бу иш ҳақида доим очиқ гапирган. У содир бўлган воқеани ҳаётидаги энг катта хато деб атайди ва барча иштирокчилар учун оқибатларидан афсусда. Спортга қайтгач, барча халқаро турнирларда қатнашди. Бироқ унинг Олимпиададаги иштироки ижтимоий тармоқларда янги резонансга сабаб бўлди”, — дейилади мамлакат МОҚ сайтидаги баёнотда.

Ван де Велд 2014 йилда вояга етмаган қизни зўрлагани учун Буюк Британия ва Нидерландияда тўрт йиллик қамоқ жазосини ўтаган. 2024 йилги ўйинларда спортчи Метю Иммерс билан тандемда иштирок этади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Зўрлаш жинояти билан қамалиб чиққан спортчи Олимпиада давомида алоҳида яшайди