Супер ярим ўрта вазн тоифасида WBA камари соҳиби Исроил Мадримов 3 август куни Теренс Кроуфордга қарши жанг қилади. Жанг олдидан Мадримов ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Ҳаётим 100 фоизга ўзгариб кетди. Бундан 6 йил олдин профессионал боксдаги фаолиятимни бошлагандим ва бу онларни ўшандан бери кутаман.
Орзуим ва мақсадим дунёнинг энг зўрлари билан жанг қилиш ва бу орқали P4P рейтингига кириш. Мен яхши тайёргарлик кўраман ва насиб қилса, чемпионлик камаримни ўз қўлимда сақлаб қоламан”.
Исроил ва Теренс ўртасидаги жанг Америка Қўшма Штатларининг Лос-Анжелес шаҳрида 3 август куни бўлиб ўтади. Исроил ва Теренс ўртасидаги қарама-қаршилик биринчи ўрта вазн тоифасидаги WBA камари учун кечади.
Теренс Кроуфорд профессионал рингда ўтказган 40 та жангининг барчасида ғалаба қозонган. Ғалабаларининг 31 тасига нокаут орқали эришган.
Мадримов эса 8 март оқшомида Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида россиялик Магомед Курбановни 5-раундда нокаутга учратиб, WBA камарини қўлга киритганди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди