20:34 / 31.07.2024
125

Париж - 2024. Асадхўжа Мўйдинхўжаев дебютини ғалаба билан бошлади

Париж - 2024. Асадхўжа Мўйдинхўжаев дебютини ғалаба билан бошлади
Фото: Миллий олимпия қўмитаси
Бокс бўйича Ўзбекистон миллий жамоасининг бугун жангини ўтказган иккинчи вакили ҳам ғалабага эришди.

–71 кг вазнда иштирок этаётган Асадхўжа Мўйдинхўжаев олимпия ўйинларидаги дебютини Африка ўйинлари финалчиси, мисрлик Омар Элавадига қарши ўтказди ва тўлиқ устунликка эришиб (5:0), 1/4 финалга чиқди.

Кун давомида –57 кг вазн тоифаси вакили Абдумалик Ҳалоков ҳам биринчи жангида ғалабага эришганди.

Шу тариқа, Асадхўжа чоракфиналга йўлланма олган ўзбекистонлик 8-боксчига айланди.

Бунгача Руслан Абдуллаев, Лазизбек Муллажонов, Баҳодир Жалолов, Ҳасанбой Дўсматов, Ситора Турдибекова, Тўрабек Ҳабибуллаев ва Абдумалик Халоков ҳам кейинги босқичга чиққан, Нигина Ўктамова турнирни тарк этганди. –66 кг вазн тоифаси вакили Навбаҳор Ҳамидова илк жангини 1 август куни ўтказади.

Ўзбекистонлик боксчиларнинг кейинги жанглари тақвими:

1 август
1/4 финал


–63,5 кг, Руслан Абдуллаев — Уатт Сэнфорд (Канада)

1/8 финал

–66 кг, Навбаҳор Ҳамидова — Морелле МакКейн (АҚШ)

1/4 финал

–92 кг, Лазизбек Муллажонов — Кено Марлей Мачадо (Бразилия)

2 август
1/8 финал


–57 кг, Ситора Турдибекова — Лин Ю Тинг (Тайпей)

1/4 финал

+90 кг, Баҳодир Жалолов — Теремоана Теремоана (Австралия)
–51 кг, Ҳасанбой Дўсматов — Сакен Бибоссинов (Қозоғистон)
–80 кг, Тўрабек Ҳабибуллаев — Арлен Лопес (Куба)

3 август
1/4 финал


–57 кг, Абдумалик Ҳалоков — Ҳосе Куилес Бротонс (Испания)
–71 кг, Асадхўжа Мўйдинхўжаев — Николай Тертенян (Дания).

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Париж - 2024. Асадхўжа Мўйдинхўжаев дебютини ғалаба билан бошлади