Аббос, ростини айт, “Бавария”га ўтасанми? (Интервью)

2 дақиқа ўқиш582
Аббос, ростини айт, “Бавария”га ўтасанми? (Интервью)
ЦСКА футболчиси Аббосбек Файзуллаевнинг интервьюсини ўзбекистонлик футбол ишқибозлари эътиборига ҳавола этамиз.

- Олимпия ўйинлари ҳақидаги ҳиссиётлар ижобий, лекин натижаларимиз хафа қилди. Биз уйга медаллар билан қайтмоқчи эдик. Жуда катта иштиёқ билан тайёргарлик кўргандик.

Бу турнирни узоқ кутдик. Бу худди жаҳон чемпионатида ўйнашга ўхшайди.

Мен стадионга келиб, Ўзбекистондан туриб бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга миннатдорлик билдирмоқчиман. Биз уларнинг қўллаб-қувватлашларини ҳис қилиб турдик.

Биз илк бор Олимпиадага чиқдик ва бу турнир жуда яхши тажриба бўлди. Кейинги Олимпиадаларда жамоаларимиз янада кучли бўлади.

- Бахтиёр Зайнутдинов билан алоқани ушлаб турибсанми?
- Яқинда у билан суҳбатлашгандик. Менда ҳаммаси жойида, деди. Туркиядаги янги мавсумга тайёргарлик кўряпти, ишлаяпти. Мен унга муваффақият тилайман, “Бешиктош”да ҳам асосий ўйинчига айлансин ва Қозоғистондаги ўзининг мухлисларини хурсанд қилиб юраверсин.

- “Зенит” Бахтиёр Зуйнутдиновни олиши мумкинлиги ҳақида ёзишганди...
- Ҳа ўқидим. Лекин у ерда нималар бўлаётганини билмайман.

- Ҳозир қайси терма жамоа зўр – Ўзбекистонми ёки Қозоғистон?
- Айни пайтда биз кучлироқмиз. Бизда авлодлар алмашинуви бўлди. Терма жамоамизда тажрибали ва ёш ўйинчилар бор, улар жуда яхши уйғунлашган.

Олдимизда жаҳон чемпионатининг саралаш ўйинлари бор. 10 та учрашувда биз боримизни бериб, вазифани бажаришимиз ва жаҳон чемпионатига чиқишимиз керак.

- “Зенит”даги Нурали Алип ҳақида нималар дея оласан?
- Ажойиб йигит. “Зенит” билан ўйнаганимизда у билан гаплашдим. Бир марта биз, бир марта улар ютди. Унга омад тилайман. Нурали яхши йигит.

- Матбуотда Алипга “Манчестер Юнайтед” ва ПСЖ қизиқаётгани ёзилганди...
- Ҳа, мен ҳам ўқидим, албатта. Унинг савияси яхши даражада. Агар улар Алипни сотиб олса, у ерда яхши ўйнаб кета олса керак.

- Ростини айт, “Бавария”га ўтасанми?
- Бунақа овозалар доим бўлади. Айниқса, трансфер ойнаси очилиши билан кўпайиб кетади. Мен ҳозир ЦСКАдаман, шартномам бор.

- ЦСКА раҳбарияти сени Олимпиадага қўйиб юборгани учун улардан миннатдор бўлсанг керак?
- Ҳа албатта, уларга мени қўйиб юборишгани учун катта раҳмат. Олимпиадага жўнатишмаслиги ҳам мумкин эди. Лекин улар бунақа мусобақалар ҳаётда бир марта бўлишини яхши тушунишади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?